Ижара шарти
Ассалому алайкум! Мақолаларда келган ҳолатларни ўқиб чиқдим, илмим камлиги учунми саволимгга ўзим хулоса қилолмадим. Шу сабабли сизларга мурожаат этмоқдаман. Ижарачи уйни бинони олдин кўриб унга мақул эканлигини маълум қилди ва иажара шартномаси бир йилга тузилди, ойлик тўлов тайин қилинди, бир ойлик учун олдиндан тўлов тўланди. Лекин ижарачи бир неча кундан кейин бу уйда турмоқчи эмаслиги бинодан фойдаланмоқчи эмаслигини билдириб чиқиб кетмоқчилигини маълум қилди. 1. Бу вазиятда ижарага берувчи ижарачининг турган кунларига ҳисоб қилиб қолган пулини қайтариб бериши керакми ёки олдиндан олинган бир ойлик тўлов эвазига бир ой тўлгунча туриши мумкинлиги, турмаслиги ихтиёри эканлигини билдириб бир ойлик тўловни ҳаммасини ўзида олиб қолиши жоизми? 2. Ижара муддати тўлиқ тугамасдан ижарачи ижарадан фойдаланишдан воз кечса ижарачи тўлиқсиз ой учун тўлиқ ой учун каби ҳақ тўлайди деб олдиндан шартлашиб ижарага бериш тўғри бўладими? 3. Ижарачи ижарадан воз кечган ҳолатларда ижарага берувчи қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ижарага олувчи нима сабабдан шартномани бузаётганини аниқлаш лозим. Агар бирор узри бўлмаса, ижарани ўзича бузишга ҳаққи йўқ, ижара ҳаққини тўлиқ тўлайди.
Ижара нафга халал берадиган айб ила бекор бўлади. Мисол учун, ҳайвоннинг яғир бўлиши билан.
Аслида, ижара наф олиш учун тузилган бўлади. Айб туфайли наф олиш тўхтаб қолса, наф оладиган тараф ижарани бузишга ҳақли бўлиб қолади. Бир одам юк ташиш учун бошқасидан уловини ижарага олган. Ҳайвон яғир бўлиб, юк кўтара олмай қолди. Шунда ижарага олган киши ижара шартномасини бузишга ҳақли бўлади.
Агар у айбли нарсадан наф олиб қолса, унинг ихтиёри соқит бўлади.
Ҳайвонни ижарага олган киши у айбли бўлса ҳам наф олиб турган бўлса ёки муолажадан сўнг ҳайвон тузалиб, айбдан холи бўлса, ижара шартномасини бузиш ихтиёри қолмайди. Бошқа ижара шартномалари ҳам шунга ўхшаш бўлади.
Ижара шарт ёки кўриш хиёри ила фасх қилинади (бузилади).
Худди байъдаги каби.
У яна узр билан бузилади. «Узр» шартномада кўзда тутилмаган зарарнинг лозим бўлишидир. Оғриган тишни суғуришга келишилганидан кейин оғримай қолиши, (ижарачи) ижарага берган нарсасининг қийматини бермаса, узилмайдиган даражада қарз бўлиб қолиши, ишчини қаерда бўлмасин ёки шаҳарда иш бажариш учун ижарага олган кишининг сафар қилиб қолиши, тижорат учун дўконни ижарага олган одамнинг ёки ишчи ёллаган тикувчининг касодга учраб, ишини тарк қилиши кабилар.
Юкорида зикр этилган ҳолатларнинг барчаси ижара шартномасини бузиш учун узрли ҳолатлар ҳисобланади.
Шунингдек, ҳайвонни кирага олганнинг сафардан айниб қолиши ҳам, киракашнинг айниганига хилоф ўларок, узр ҳисобланади.
Чунки киракашнинг сафар қила олмай қолиши шартномани бузишга узр бўла олмайди. Унинг ўзи қолиб, ҳайвонни кирага олган киши ўша ҳайвон билан сафарга кетаверса бўлади.
Тикиш учун ишчи олган бўлса, у тикишни тарк қилиб, саррофлик қилса ёки ижарага қўйган нарсасини сотса ҳам узр бўлмайди.
Бундай қилмоқчи бўлган одам ижара шартномаси тузмаслиги керак эди. Бировни ишонтириб шартномани тузиб кўйиб, кейин айниса, узри кабул бўлмайди.
Шахсий равишда ижара шартномаси тузган икки шартномачидан бири вафот этса, шартнома ўз-ўзидан бузилади. Агар вакил, васий, вақф мутаваллиси каби ўзидан бошқага тузган бўлса, бузилмайди.
Агар ҳовлисини куч билан тортиб олганга: «Бўшатиб қўй, бўлмаса, ҳар ойга бунчага ижарага қўйдим», деса ва иккинчи тараф сукут сақласа, айтилган маблағ вожиб бўлади.
Бу ҳолатда ҳовли эгасининг гапи ийжоб бўлади ва ғосиб — куч билан тортиб олувчининг тасарруфи кабул ўрнига ўтади.
Ижара шартномаси тузиш ва уни бузиш, шунингдек, музораъа, мусоқат, ваколат, кафолат, музораба, қазо, имора, иййсо, васият, талоқ, қул озод қилиш ва вақфларда келажак замонга нисбат берилса, тўғри бўлади, аммо байъда бўлмайди. Шунингдек, никоҳнинг ижозаси ва фасхида, қисма, никоҳ, ражъат, молиявий сулҳ ва қарзни кечишда тўғри бўлмайди.
Чунки аввалгиларда манфаатларни мулк қилиб бериш бўлгани учун ва бу нарса соатма-соат бўлиб тургани учун уларни келажак замонга нисбат бериш мумкин.
Байъдан бошлаб кейинги саккизта нарсада эса айтилган вақтнинг ўзидагина мулк қилиб бериш бор. Шунинг учун уларда келажак замонга изофа қилиб бўлмайди. (“Кифоя” китобидан “Ижарани бекор қилиш ҳақидаги фасл” мавзуси). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 08:14 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром