Қаср қилиб ўқивераманми

Ассалому алайкум! Мен россиядаман ишхонадан камондировкага жўнатди келганимизга 15 кундан ошди лекин қанчага вақтга келганимизди билмайман билмайман бир домиллани марузасини кўрдим унда айтилишича 15 кундан ошса лекин қанчага вақтга келганини билмаса қаср қилиб ўқийди деган мен қандай йўл тутай? 2). Ишимиз кўчада кун совуқ таямум қилиб ўқияпман савол намозди кийимимди алмаштирмасдан ўқисам бўладими намозди кўчада ўқиганим учун оёқ кийимимди ечмасдан ўқийман ўқийдиган жой кийим тоза бўлиш керак дейилган бориб алмаштириб ўқий десам кўп вақт кетади бошлиқларга малол келади қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Биров бир жойда ўн беш кун ёки ундан ортиқ туришни ният қилмаган бўлса, қанча турса ҳам, намозни қаср қилиб ўқийди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда йигирма кун турганларида намозни қаср қилиб ўқиганлар.
Ибн Умар ва бошқа саҳобаларнинг йўлини Озарбайжонда қор тўсиб қолганда, олти ой қаср намоз ўқишган.رَوَى الْبَيْهَقِيُّ فِي الْمَعْرِفَةِ بِسَنَدٍ قَالَ النَّوَوِيُّ: إِنَّهُ عَلَى شَرْطِ الشَّيْخَيْنِ - أَنَّ ابْنَ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: ارْتَجَّ عَلَيْنَا الثَّلْجُ وَنَحْنُ بِأَذَرْبِيجَانَ سِتَّةَ أَشْهُرٍ فِي غَزَاةٍ، فَكُنَّا نَقْصُرُ Байҳақий «Ал-Маърифа»да, Нававий «Икки шайх шартига мувофиқ», деган санад ила ривоят қилади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо:
«Озарбайжондаги ғазотдалигимизда олти ойгача қор тўсиб қолди. Намозни қаср қилиб ўқир эдик», деди».
2). Аллоҳ таоло касбингизга енгиллик ва барака берсин. Модомики сув ишлатишга ва уни иситишга қодир экансиз таяммумга рухсат йўқ. Уст кийим ва оёқ кийимда намозни ман қиладиган миқдорда нажосат бўлса уни алмаштириб ибодатни адо қиласиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 08:24 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar