Ит тегса

Ассалому алайкум! Ўтган куни торт қилгандим. Бир пас чалғиб қолганим сабаб ит тегиб қўйибди. Ташлашга уволидан қўрқдим ейишга кўнглим бўлмади. Теккан жойини ва устидаги бир қаватини олиб ташладим. Буни ейиш жоизми ҳаром бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ит теккан жойини олиб ташласангиз кифоя. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:18 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar