Маркетингда ишласам бўладими?

Ассалому алайкум! New York шаҳридаги бир дўконга онлайн ишга кирмоқчиман. Бунда улар менга бир товарни расми ва сифатларини кўрсатишади. Мен унга реклама яратаман ва онлайн платформага қўяман. Одамлар кўришади ва менга мурожаат қилишади. Бунинг учун менга ойлик тўланмайди, фақат сотган нарсамни олдиндан келишилган аниқ 1-2 фоиз қийматини беришади. Мисол учун, 100$ лик атир сотсам менга 2$ тегади. Бу ишни қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шариатда истеъмоли жоиз нарсалар бўлса ишлашингиз жоиз. Рекламаларингизда ҳам ношаръий нарсалар ва расмлар бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar