Кесиб ўтган бўлмайдими?

Ассалому алайкум! Бир ноаниқлик бўляпти. Агар бир намозхон бошқа бир намозхондан бир саф ортида яъни ҳар иккиси ҳам айнан бир чизиқда тўғрима-тўғри туриб намоз ўқиётган бўлса ва олдинги сафда турган намозхон ўзидан бир саф орқасидаги намозхондан олдинроқ намозини ўқиб бўлсаю лекин унинг ортидаги намозхон ҳали намозини ўқиб бўлмаган бўлса шунда биринчи ўқиб бўлган олдинги сафдаги намозхон ўша ўзидан бир саф ортидаги намозхон намозини ўқиб бўлишини кутиб ўтирадими ёки туриб кетса ҳам бўладими? Агар туриб кетса кесиб ўтган бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Туриб кетса бўлади. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:28 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar