Ухлашдан олдин таҳорат

Ассалому алайкум! Ухлаш учун намозга таҳорат қилгандек таҳорат қилиб ётиш таъкидланган суннатларданми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон қачон вафот этишини билмайди. Шунинг учун ётишдан олдин таҳорат олиб ётиш суннат. Шунда уйқуси ҳам ибодат бўлади ва мабодо уйқусида вафот этиб қолса ибодатдаги ҳолатида вафот қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 184 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar