хбет ва бенамозлик
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим мусулмонлар Алҳамдулиллаҳ. Ичмайди аммо 1хбетга пул тикадилар. Қанча айтсам ҳам харомлигини билиб туриб воз кечиб кетмаяптилар. Доим хафа бўсам бўлди энди 5 маҳал намоз ўқийман хбет ни ҳам ташлайман деб ваъда берадилар. 1-саволим яна хбет ўйнаганда 3 кундан ортиқ аразласам харом эмасми? Ҳатто ўрнимизни алоҳида қилсамчи? 2-саволим турмуш ўртоғимнинг иймони ва инсофини тилаб қандай дуолар ёки суръаларни ўқисам бўлади? Ажрашиш учун талоқ сўрай дейману яна қўрқаман шайтон васвасаси бу деб. 1 ярим ёш боламиз ҳам бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1).. Эрингизнинг гуноҳ ишларга қўл уриши, унинг сиздаги ҳақларини соқит қилмайди. 2). Бу учун хос дуолар ворид бўлмаган. Унинг ҳақларини поймол қилмаган ҳолда ислоҳи учун жон-жаҳдингиз билан барча сабабларни қилинг. Эрингиз аста-секин ҳалокат ёқасига кетаётганини билиб туриб, қандай қилиб қўл қовуштириб тура оласиз. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 10:01 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар