Намозни вақти ўтказиб ўқиш

Ассалом алайкум! Мани бир танишим намозни бир кун уқиб ёки бир муддат уқиб, вақтинча уқимай юриб ва яна уқийди. Бу гуноҳ деб айтсам гуноҳ эмас дейди. Номозни бу усулда уқиш қанчалик туғри, агар туғри бўлмаса сабаби нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дўстингизга насиҳат қилинг. Ҳар бирига алоҳида оятлар келтирилган. Аллоҳ таоло "Марям" сурасида марҳамат қилади:  فَخَلَفَ مِن بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ فَسَوْفَ يَلْقَوْنَ غَيًّا۝ 59. Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ғойга йўлиқурлар.“Мааъуун” сурасида  فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝ الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝ 4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…
5. Улар намозларини унутувчилардир.
“Муддассир” сурасида:  مَا سَلَكَكُمْ فِي سَقَرَ۝ 42. «Сизларни сақорга нима киритди?» (деб).  قَالُوا لَمْ نَكُ مِنَ الْمُصَلِّينَ۝ 43. Улар: «Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 193 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar