Бир ҳикматли гап

Ассалому алайкум! Ислом оламидаги буюклар ҳақида бир китобни ўқиётган эдик, шунда бир ҳикматнинг маъносида иккиланиш бўляпти. Ҳасан Басрий: "Дунёни унинг устидан ўтиб олинадиган кўприкка айлантир, уни обод этишга уринма" деган эканлар. Саволим: Унда биз ҳозир дунёвий касб, ҳунарларда етукликка эришишга ҳаракат қилишимиз, шу орқали умматни юксалтириш, уларга яшашни қулайлаштиришга ҳаракатларимиз фойдасизми? Шуни қандай маънода тушунайлик?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта ҳозир дунёвий касб, ҳунарларда етукликка эришишга ҳаракат қилишимиз, шу орқали умматни юксалтириш, уларга яшашни қулайлаштиришга ҳаракат қиласиз. Валлоҳу аълам!Ушбу мақолани ўқинг: https://islom.uz/maqola/1396

14 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 164 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar