Қарғишни қайтариш

Ассалому алайкумМен қарғиш жуда ёмонлигини ундан мусулмон одам қайтарилганини биламан. Лекин шайтон гапига кириб бир одамни мени ва фарзандимни ҳаққини еган деб гумон қилдим ва уни жуда қаттиқ қарғадим. Қарғайвердим. Бир кун ўтиб аслида у одам ҳаққимни емоқчи бўмагани ва мени ноҳақ эканлигим аён бўлди. Энди мен виждон азобида ёняпман. У дунёда Аллоҳга нима деб жавоб бераман. Шунга ҳаж маблағини йиғиб ўша инсон номидан қийналганларга эҳсон қилиб савобини уларга бағишлаб, уларга умр, иймон, Аллоҳдан афв сўранглар демоқчиман. Эҳсон, садақа инсонни асрайди деб эшитгандим. Илтимос қарғишни қайтариш йўли, дуолари бўлса айтинг. Ёрдам беринг менга.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз қилган ноҳақ қарғишингиз унга зарар бермайди, балки ўзингизга қайтиб келиши хавфи бор. Қилган ишингиз учун тинмай истиғфор айтинг, тавба қилинг. Ўша инсонни рози қилинг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 199 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar