Халқаро пул нақдлаш

Ассалому алайкум! Устозимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллохнинг бир бирликдаги пулни бошқа пул бирлигига алмаштириш жоиз деганларини эшитган эдик. Бир давлатдан бошқа давлатга банк орқали пул ўтказилса ва хисоб рақамдаги пулни нақд қилиб кайтариб обориб берилса (долларга доллар) маълум миқдордаги хизмат эвазига, шу динимизда жоизми? Бир давлатдан бошқа давлатга ўтганлиги учун маконнинг ахамияти борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пулни бир давлатдан бошқа давлатга ўтказиб берганингиз учун ҳақ олишингиз жоиз. Пулни нақдлаштириб берганингиз учун ҳақ олишингиз эса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar