Насия тўғрисида савол

Ассалому алайкум! Биров менга экскаватор олиб 2 йилга насияга олиб бериб туришимни, 2 йилда узишини, яъни хар ойда келишим асосида менга тўлаб боришини, бу орада мени ишлаб топган фойдасига 3/2си ўзига ва машина ремонтига, 3/1ни эса менга бериб турмоқчи. Шу келишим жоизми? Бўлмаса мен қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Насияга ўша нарсани сотишингиз жоиз. Ишлаб топган фойдасига шерик қилишининг иложи йўқ, чунки ўша машина насия савдо орқали унинг тўлиқ мулкига ўтган бўлади. Сиз ўша машинани насияга бироз қимматроққа сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:28 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar