Чойхона

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим бор. Исломда иймонда яхши одам. Хозир шу одам чойхона юргизяпти, чойхонада алкогол ичимликлари сотилмайди у одам ҳам истеъмол қилмайди. Аммо келган мижозларга ташқаридан олиб кирган алкогол ичимликларни тақиқламайди, айтадики мен уларга сотмаямман ташқаридан олиб келиб ичса гуноҳи ўзига дейди. Менинг соволим шуки шу танишимнинг жойида мижозлар алкогол истеъмол қилса бу мижозлардан олган фойдаси жоизми ёки жоизмасми? Мен сизларни канализда ароқда 10та одам лаънатланади деган жовобингизни ўқиган эдим. У танишим алкогол истеъмол қилаётганларга шароит яратиб берган бўлиб қолмайдими? Уларни гуноҳига шерик бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уларни ўтириб ҳаром ишларини қилишларига шароит ва хизмат қилса ўша лаънатланган 10 кишининг ичига киради. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 11:50 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar