Уста хакки
Ассалому алайкум! Мен устачилик (сантехник) бўлиб ишлайман. Яқинда бир танишимни уйида ишладик. Иш нихоясига етиб, бажарилган ишларни хисоблаб чиқиб, уйни эгаси бизга таниш бўлгани учун арзонроқ қилиб хисоблаб бердик. Пулни бердилар. Орадан вақт ўтиб, биз ўша инсондан пул керак бўб қарз сўрадик, у инсон пул бермиман деб, онамиздан сўкдилар. Шунда биз у инсондан жахлимиз чиқиб, бажарган ишимизни қайта хисоблаб бердик. Яни қилинган ишларни тан нархида хисоблаб, орадаги пулни беринг десак, пулни бермиман дидилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутайлик, илтимос йул кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яхшилик қилсангиз холис қилинг. Яхшилик қилиб яна қайтасизми? Киши яхшилик қиладиган бўлса, Аллоҳнинг розилиги учун қилиши керак бўлади. Ўзи рози бўлиб берган нарсасини кейин рози эмасман дейиши қўйидаги ҳадисда васфи келган ҳолат каби бўлади. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:46 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром