Гуноҳкор кўзлар
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ҳаммага маълум кўчада ҳамма жойда ярим яланғоч аёл қизлар кўзни олиб қочишни иложи бўлмай қолди. Шу нарсаларни кўрган кўзларимиз Аллоҳ таолони кўришга лойиқ бўлмай қолмаяптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунда ҳам сақлашга уринган инсонларни албатта Аллоҳ таоло қадрлайди. Қўлингиздан келгани кўзингизни тийиш. Бу оддий ишга ўхшайди, аслида эса унинг савоби ниҳоят даражада улкан. Чунки қараш ҳаром, гуноҳи кабира, ўша ишдан кўзни тийиш савобли ишни қилгандан кўра даражаси юқори бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинди: «Аллоҳ таоло деди: (харом қилинган) назар иблиснинг заҳарли ўқларидан биридир. Кимки мендан қўрқиб уни тарк қилса уни шундай бир иймонга алмашиб қўяманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади». (Тобароний. Хоким)
Абу Умома розияллоҳу анҳудан марфуъан ривоят қилинди: «Қайси бир муслим (бегона) аёлнинг авратига назар қилиб, сўнгра Аллоҳнинг ғазабидан қўрққан ҳолда ундан кўзини олиб қочса Аллоҳ унга шундай ибодат берадики унинг лаззатини қалбида ҳис қилади». (Аҳмад. Байҳақий). Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 14:02 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар