Қабул бўлмайдими

Ассалому алайкум! Мен намозни энди бошладим Алҳамдулиллаҳ. Намозда биринчи ракатни ўқиб бўлгандан кейин салом бериш керак эмас экан. Мен буни билмасдим, мен ҳар намозда ҳар ракат тугаб бўлгандан кейин салом берардим. Энди буни ҳукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ракъатлар орсида бошқа намозни бузадиган иш қилмаган бўлсангиз, намозларингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar