Этикофда хайз

Ассалому алайкум! Этикофни 10 кунга ният қилган аёл, этикофи 10 кун бўлмай хайз кўриб қолса этикофни давом эттираверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши охирги ўн куннинг эътикофидалигида одат қонини кўрса нима қилади?
Жавоб: Эътикофдан чиқади. Кейинчалик рўзадор ҳолатда бир кун эътикофнинг қазосини ўтиради. Қолган кунларнинг ҳам эътикофини ўтирса афзалдир.وَلَوْ حَاضَتْ الْمَرْأَةُ فِي حَالِ الِاعْتِكَافِ فَسَدَ اعْتِكَافِهَاЭътикоф ҳолатида ҳайз қонини кўрган аёлнинг эътикофи бузилади. (Бадойиъус Санойиъ).Аёллар эътикофни қандай адо этадилар?
Жавоб: Аёллар ўз уйининг бир жойини намоз ўқиш учун таъйин қилиб, ўша жойда эътикоф ўтиради. Бу билан жамоат масжидида эътикоф ўтирганликнинг савобини олади. Табиий эҳтиёжлари учунгина ташқарига чиқишлари мумкин. Бошқа ҳолатларда эса чиқишлик мумкин эмас.وَالْمَرْأَةُ تَعْتَكِفُ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا إذَا اعْتَكَفَتْ فِي مَسْجِدِ بَيْتِهَا فَتِلْكَ الْبُقْعَةُ فِي حَقِّهَا كَمَسْجِدِ الْجَمَاعَةِ فِي حَقِّ الرَّجُلِ لَا تَخْرُجُ مِنْهُ إلَّا لِحَاجَةِ الْإِنْسَانِ كَذَا فِي شَرْحِ الْمَبْسُوطِ لِلْإِمَامِ السَّرَخْسِيِّ Аёл киши эътикоф ўтирмоқчи бўлса ўз уйининг намоз учун мўлжалланган жойида эътикоф ўтиради ва бу жой аёл учун эркакларнинг жамоат масжиди кабидир. У ердан фақатгина инсоний ҳожатлар юзасидан ташқарига чиқа олади. Имом Сарахсийнинг “Мабсут” китобларида ҳам шундай зикр қилинган. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:52 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar