Ғуслни фарзлари

Ассалому алайкум! Ман намоз ўқишни бошлаганимдан бўён ғусл олишда оғзимни ва бурнимни 3 марта чайиб кейин бутун баданимни ювиб қоявераман. Хаттоки бу холат жунуб вақти хам шундай бўлган. Хозир ғусул бўйича интернетдан ўқисам олди оғиз ва бурунни 3 марта чайиб кейин нопок жойни ювиб ва тахорат килинар(оёқдан ташкари) эканда ана ундан кейин бутун бадан ювилар экан.аммо ман ўзим билганимдек яъни юқоридагидек ғусл қилган вақтимда 3 та фарзни бажарган бўламан. Саволим шундан иборатки: Шу пайтгача ўқиган намозларим дуруст бўлдими ёки бўлмадими ўйланиб қолдим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслнингиз дуруст бўлган. Бундан буён ғуслнинг фарзлари билан бирга суннатларига ҳам амал қилинг. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 220 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar