Майитнинг биринчи ифтори

Ассалому алайкум! Рамазон ойида яқинлар қариндошлар ифтор қилиб рўзадорларни чақиришади. Рўзадан олдин вафот этган бобо ёки бувилар бўлса, ифторни ўлган инсоннинг биринчи ифтори дейишади. Ифторни ўша вафот этган одам номидан қилиш керакми, майитнинг биринчи ифтори дейиш қанчалик тўгри. Агар Рамазонда майитга ифтор қилинмаса қабрда ҳаловати бўлмайди деб ўйлашади. Шундай ҳолатда чақирилган жойга бориш керакми ёки бормаган афзалми. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда маййитнинг ифтори деган гап йўқ. Рўзадорларга ифторлик уюштириб, эҳсон тарқатиб ёки ҳар қандай савобли амални бажариб ўшанинг ажрини маййитга бағишлаш мумкин. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/660

23 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar