Васвасадан қутулиш

Ассалому алайкум! Мен жуда оғир ахволга тушиб қолдим. Сал кам 4 йилдан бери ақийдавий васвасага учраб келябман. Тўғри йўлдан адашиб кетмадимми яьни динда ғулувга кетиб хаёлий нарсаларга эргашиб кетиб қолмадимми деб қўрқяпман. Тахминан 2 йилча аввал васвасалар кучайиб намоз ўқиганимда Аллоҳни зикр қилмоқчи бўлсам Аллоҳ деган ёзувни кўз олдимга келтирадиган бўлиб қолибман. Кейин қўрқиб кетиб ширк қилиб қўйдимми деб, хато тушунчалар эсимдан чиқиб кетсин деган маьнода намоз ўқишни ташлаб қўйдим. Маьлум бир муддатдан сўнг намозни бошладим, астойдил тавба қилиб ноумид бўлмаслик керак деб тақво қилишга харакат қилдим. Лекин борган сайин васвасалар кучайиб кетди. Яқинда бир домлага хам Аллоҳ тўғрисида савол берган эдим, сиз чуқур киришяпсиз яьни, ғулувга кетманг деган маьнода гапирдилар. Баьзида Шундай хаёллар келяптики сен Аллоҳ деб бошқа нарсага ёки шахсга ибодат қилябсан деган хаёллар келаверади. Айнан зикр ёки истиғфор айтай десам сен яна ёзувни айтмаяпсанми деган хаёл келаверади ёки китоб ўқиганда хам шундай хаёллар келаверади. Нима қилай жуда қийналиб сиқилиб кеттим? Ўзим ё бошқалар зикр қилмоқчи бўлганда ёки зикр қилишяпканда ғалати холатга тушуб қоламан. Баьзида эса инсонларни ёки нарсаларни исмини айтмоқчи бўлсам сен Аллоҳни айтяпсан деган васвасалар келаверади. Намоз ўқиганимда ёки зикр қилганимда хеч нимани ўйламай кўзимни юмиб оламан. Хар хил чунарсиз одатлар хам пайдо бўлиб қолди. Ўзимни холатимни ўзим чунмай қолдим. Ўзимга бўлган ишонч хам сусайиб кетди. Гунохларим кўпайиб ёмон инсон бўлиб қолдимми деб ўйлаб қоламан. Янги ибодатни бошлаган пайтларимни соғиндим. Иймон халоватида намоз ўқиб юрардим. Илтимос нима қилай? Соф ақийдада, тўғри йўлда, хидоятда юриб яхши инсон бўлишни хохлайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шайтон сизни васваса қилиб ибодатдан совутиш пайида экан. Васвасадан қутулишнинг энг осон йўли унга мутлақо парво қилмасликдир. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 216 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar