Фаришталарни кўриб улар билан гаплашадиган мулла

Ассалому алайкум! Ўтган йили рамазон ойининг Лайлатул қадр кечасида ухламасдан ўтириб чиқиб бир мулла ёки эшон деймизми хуллас тонгга яқин фаришталар келди мен улар билан гаплашиб олай деб ўзининг чиллахонасига кириб кетди ва савобларингиз ҳаммангизни олдингизда етарли экан деб ҳаммага қараб чиқиб бизни олдимизга кемагани сабаби биттангизни савобингиз йўқ экан шунга келмаяпди фаришталар деб малумот берибди. Шу қанчалик хақиқат фаришталар билан тўғридан тўғри сухбат қурадиганлар борми? Бу қандай холат бўлиши мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай одамларни гапига ишонмаслик керак. Улар мусулмонларни ишонтириш учун оғзига келган ёлғонни оқибатини ўйламасдан гапираверишади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:55 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar