Шу дуо тўғрими?

Ассалому алайкум! Ким тонгда “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин нематин фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фа тилкал ҳамд валакаш шукр” деса ўша куннинг шукрини адо этибди ва ким шу дуони кечки пайт айтса ўша кечанинг шукрини адо этибди. Шу дуо тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Дуонинг матнини нотўғри ёзибсиз. Қуйида тўғри ёзилгани бор. وروينا في "سنن أبي داود  بإسناد جيد لم يضعفه، عن عبد الله بن غنام بالغين المعجمة والنون المشددة، البياضي الصحابي رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم قال: "من قال حين يصبح: اللهم ما أصبح بي من نعمة فمنك وحدك لا شريك لك، لك الحمد ولك الشكر، فقد أدى شكر يومه، ومن قال مثل ذلك حين يمسي فقد أدى شكر ليلته Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، لَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.) Абу Довуд ривоятлари. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 08:08 | Савол-жавоблар | 149 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar