Имтихондга баҳо учун овқат қилиб бериш

Ассалому алайкум! Мен ўқийдиган мактабда имтихондан o‘тишимиз учун устозларга озиқ-овқат яъни тушлик қилиб берамиз деб синфдошларим келишишаётганди. Нимага десам o‘толмаган болаларни ҳам энг паст баҳо билан o‘тказиб юборишади деб айтишяпти. Мен бу коррупция яъни пора бo‘лади бу деб бу нарсага қo‘шилмайман деб айтяпман. Хозирги холатда мен тo‘ғри иш қилаяпманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз бу пора бўлади. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:56 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar