Биолам

Ассалому алайкум! Биолам.уз да операторман, 40та ходимдан 2таси фақат медицинани битирган, вазифамизда медик хам сотувчи хам операторлик. Клиентга 1-кўнғироқда мутахасислар сизга кейин кўнғироқ қилади деймиз ва ўзимиз ўша мутахасислар бўламиз.(лекин медик эмасмиз) хар куни дарс ўтилади шу сохадан. Россиядан (Қозохистон) халол сертификат билан келади. Доридан соғайганлар хам бор. Иш хақи фоизда сотилган суммадан (5млн×3%=150 минг) .ишимни ўзгартирайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетинг шартлари топилса шаръан жоиз эмас.
Wikipediaнинг инглизча нашрида тармоқ маркетинги ҳаққидаги саҳифасидан:https://en.wikipedia.org/wiki/Multi-level_marketing

Multi-level marketing (Кўп босқичли маркетинг)

Multi-level marketing (МЛМ), шунингдек тармоқ маркетинги [1] - ёки баъзи ҳолларда пирамида деб ҳам аталади [2] [3] [4] МЛМ бу бахсли [5] маркетинг стартегияси бўлиб унда корхона маҳсулот ёки хизматларини ойлик тўланмайдиган иш кучи ёрдамида сотиш орқали фойда кўради. Иштирокчиларнинг даромадлари эса пирамида шаклидаги ёки иккилик компенсация комиссияси тизимидан олинади. МЛМ стратегияси ноқонуний пирамида схемаси бўлиши ҳам мумкин. [6]

Кўп босқичли маркетингда (МЛМ) мукофот бериш режаси назарий жиҳатдан иштирокчиларга фақат иккита потенциал даромад оқимидан тўланади. Биринчиси, иштирокчилар томонидан тўғридан-тўғри ўзларининг чакана мижозларига сотилган савдо комиссияларидан тўланади. Иккинчиси, бошқа иштирокчиларни МЛМга жалб қилган, иштирокчидан паст бўлган бошқа дистрибюторлар томонидан улгуржи сотиб олиш асосида комиссиялардан тўланади; МЛМларнинг ташкилий иерархиясида ушбу иштирокчилар пастга йўналтирилган дистрибюторлар деб юритилади. [7]

Шу сабабли, МЛМ сотувчилари ўзаро яқиндан таклиф бериш, тушунтириш ва оғзаки маркетинг орқали тўғридан-тўғри охирги чакана истеъмолчиларга маҳсулотларни сотишлари кутилмоқда, лекин энг муҳими, улар компанияни тарқатиш занжирига қўшилиш учун бошқаларни пастга йўналтирилган дистрибюторлар бўлиш яъни ҳамкасб сотувчилар сифатида жалб қилишлари учун рағбатлантирилади. [1] [8] Федерал Савдо Комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган АҚШдаги 350 МЛМ бизнес моделларини ўрганган ҳисоботга кўра, МЛМ компанияларига қўшилган одамларнинг камида 99% пуллари йўқотадилар. [9] [10] Шунга қарамай, МЛМлар ишлайди, чунки пастки даражадаги иштирокчилар катта даромад олишлари мумкин деган ишончни сақлаб қолишга даъват этилади, аммо бу статистик жиҳатдан мумкин эмаслиги таъкидланган. МЛМлар анъанавий пирамида схемасининг бир тури сифатида кўрилиб баъзи мамлакатларда шу жумладан материк Хитойда ҳам ноқонуний деб тақиқланган ёки бошқача тарзда қатъий тартибга солинган. [11] [12]
Legality and legitimacy (Қонунийлик)
….
Саудия Арабистонида МЛМ маркетинги фатво бериш билан тақиқланган, шу сабабли Саудиа Арабистонида Амwай, Марй Кай, Орифламе ва Ҳербалифе каби МЛМ компаниялари ўз маҳсулотларини МЛМ ўрнига онлайн сотиш усули билан сотадилар.
….

Religious views (Диний қарашлар)

Ислом
Кўплаб ислом ҳуқуқшунослари ва диний ташкилотлар, шу жумладан Саудия Арабистонининг Илмий тадқиқотлар бўйича доимий қўмитаси ва Ифта [69] МЛМ савдосини тақиқланган ёки ҳаром деб ҳисоблашган, бунинг сабаблари қуйидагича: Ушбу жараёнда қуйидагилар мавжуд – ҳизматсиз эваз олиш ва эвазсиз ҳизмат қилиш, бир шартнома бўйича бошқа шартнома ёки бир шарт устига бошқа шарт, рибо билан ўхшашлик (фоизлар), қимор билан ўхшашлик, фойда ва зарарларнинг умуман ноаниқлиги, ҳаммага бир хил фойда келтирмаслик, молиявий фирибгарлик ва зўравонлик , ёлғон ва муболаға ва бошқалар. [70 ] [71].  Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar