Хадисдаги жумлада нима дейилмокчи ?

Ассалому алайкум! عن أبي ذر ، قال: انتهيت إلى النبي ﷺ، قال: «والذي نفسي بيده -أو والذي لا إله غيره، أو كما خلف - ما من رجل تكون له إبل أو بقر أو عنه، لا يؤدي حقها إلا أتي بها يوم القيامة، أعظم ما تكون وأسمنه، تطؤه بأخفافها، وتنطحه بقرونها، كلما جازت أخراها، ردت عليه أولاها حتى يقضى بين النّاس». رواه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي   Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоху алайҳи васалламнинг хузурларига етиб бордим. У зот: «Жоним кўлида бўлган Зотга касамки» ёки «Ўзидан бошка илоҳ йўқ бўлган Зотга касамки» ёки шунга ўхшаган бир касам ичдилар-да: «Кимнинг туяси ёки корамоли ёки кўйи бўла туриб, хаккини адо килмаса, киёмат куни ўшалар энг катта ва семиз холида келтирилади. Улар уни туёқлари билан депсайдилар, шохлари билан сузадилар. Қачон унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келади. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай давом этади», дедилар». Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий ривоят қилган. Шу «Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай давом этади», дедилар» жумласини тушунтириб берсангиз
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қиёмат кунидаги ҳисоб китоб тугагунича шу ҳол давом этади, дегани. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:58 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar