Масжид ходимлари

Ассалому алайкум! Бир кичик туманда яшаймиз, масжид бор. Шу масжиднинг имоми билан ноиби бир бирини кўрарга кўзи йўқ. Тўғрироғи имом умуман ноибни чиқиштирмайди, орқасидан хар хил ғийбат қилади, масжидда бўладиган ишларга аралаштирмайди, хуллас имом мансаб парастроқ, фақат халққа ўзим танилай деган мақсадда. Лекин ноибни олдиларида бошқача, орқасидан гап қилади 200ламачилик қилиб. Имом хар хил мавзуда маъруза қилади лекин ўзи амал қилмайди, мен ва жамоатда кулгу шубха пайдо бўлади ўзи амал қилмайди гапиради деб. Шу имомни орқасидан эргашиб номоз ўқишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики ҳаромни ҳалол санамас экан, унга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar