Эрни намозга бошлаш
Ассалому алайкум! Тўйимизга 8 йилдан ошди, лекин турмуш ўртоғим намоз ҳам ўқимайдилар, рўза ҳам тутмайдилар. Ҳар хил даъватлар, тарғиблар қилиб кўрдим, фойдасиз. Ҳатто айтишларича "ҳамма динни ўзига тўғрилаб олади" эмиш. Шайхимиз ва бошқа илмли кишиларни кўп ғийбат қиладилар, очиқчасига ёқтирмайдилар (Астағфируллоҳ). Уларга ҳар қанақасига тушунтириб кўрдим, лекин ҳеч сабабини билолмайман. Ҳар намозларимда Аллоҳдан эримнинг қалбини очишини сўраб, дуо қиламан. Уйимиздаги ҳеч қайси эркак рўза тутмайди, намоз ҳам ўқимайди. Мен ишлайман, рўза тутганимда ишдан келиб бироз дам олиб кейин ифторлик учун овқат қиламан дейман. Лекин мен билан баравар эркаклар ҳам келишади, овқат тайёрлашимни айтишади ва менга улар учун тушлик тайёрлаш, чой дамлаш жуда малол келади. Ҳатто эрим учун ҳам. Оиламизда тақво ҳам, Исломни қадрлаш, рўзани улуғлаш каби тушунчалар йўқ. Мен фақат эримнинг ўзи бўлса ҳам тақволи, намозхон бўлишларини жуда хоҳлайман. Уларни қандай қилиб Исломга қайтаришим, намоз ва рўзага ўргатишим мумкин? Илтимос шу масалада менга ёрдам берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юбориш мумкин. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 151 | Ибодатлар