Қон

Ассалому алайкум! Бугун уйғонганимда томоғимда оғриқ ҳис қилдим қандайдир ишган эди. Кейин таҳорат олишимдан олдин томоғимда тўпланиб қолган балғамни чиқардим уни бемалол қонли яъни чиққан балғамда қон яққол кўриниб турарди миқдори таҳорат кетадиган даражада эди. Бурнимдан ҳам қотиб қолган қон кўп миқдорда чиқди. Шубҳаланиб қолдим, чунки ухлаганимда ҳам, уйғоқлигимда ҳам оғзимда сўлак қасдданми қасдданмасми тўпланиб қолётувди. Дарсда ноқулай бўлмаслиги учун балғамни томоғимдан оғзимга олиб ютаётгандим. Биринчи балғамни чиқарганимча ҳам, чиқараётганимда ҳам ва дарсда уни ютганимда ҳам қон таъмини сезганимни эслолмайман Рўзам очилганми? Очилган бўлса энди нима қилай 60 кун рўза тутайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фақат қазосини тутасиз. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:08 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar