Актив стол телеграмдаги ўйин

Ассалому алайкум! Телеграмда янги автив стол деган ўйин чиқибди. Аёллар орасида. Масалан бир аёл 50.000 минг сўм пул тўлаб ўйинга киради ва пулини 300 000 ёки 400 000 қилиб чиқиб кетаркан. Шарти ўзидан кейин 2та аёл қўшиши ва ундан кейин қўшилганлар ҳам ўзидан кейин бирор киши қўшади ва ҳамма 50 000 сўм тўлаб киради. Охирида анча вақтдан кейин пулларини кўпайтириб чиқиб кетишяпти экан. Биттасига клик қиганларини қўйишган 250 000 сўм бу аёл тўловсиз қўшилган эмиш шу у.н 50 000 сўм ушлаб қолишибди. Бунинг ҳукми қандайлигини билмадим ва сизлардан сўрашга қарор қилдим. Мен ўзим бундай ўйинларни ёқтирмайман. Лекин кўпчилик хотин қизларимиз ўйнашяпти. Билиб олсам уларга ҳам айтардим ҳу ҳақида баъзилар қийналган аёлларга ёрдам учундир деб ҳам ўйлашмоқда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу рибонинг айнан ўзидир. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar