Ижара бўйича
Ассалому алайкум! Биз ижарага қурилиш учун леса берамиз. 1 кун ишлатилгани учун маълум бир нарх қўйилган. Шуни биз бир одамга ижарага бердик. У одам нарсамизни 2 ойдан кейин қайтарди. Шунда биз 2 ойнинг ижарасини берасиз десак у одам мен бу нарсани 10 кун ишлатдим ҳолос, 10 кунни пулини бераман деди. Шу ҳолатда ким ҳақ. Биз 2 ой давомида лесани бошқа одамга беришимиз ҳамда ундан фойда кўришимиз мумкин эдику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида бундай дейилган:Агар ҳовлисини куч билан тортиб олганга: «Бўшатиб қўй, бўлмаса, ҳар ойга бунчага ижарага қўйдим», деса ва иккинчи тараф сукут сақласа, айтилган маблағ вожиб бўлади.
Бу ҳолатда ҳовли эгасининг гапи ийжоб бўлади ва ғосиб — куч билан тортиб олувчининг тасарруфи кабул ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 11:12 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат