Бир ривоят ҳақида

Ассалому алайкум! Хозир ижтимоий тармокларда ушбу ривоят таркамокда бу булган вокеами Ўткинчи_дунё Нуҳ алайҳиссалом бир куни йиғлаётган аёлга кўзи тушди. Ундан нима учун йиғлаётганини сўради. Аёл: "Ўғлим ҳеч нарса кўрмасдан жуда ёш ўлиб кетди." Нуҳ алайҳиссалом: "Ўғлинг неча ёшда эди?" - Икки юз эллик ёшда… Нуҳ алайҳиссалом жилмайди ва деди: "Ҳали шундай замонлар келадики, инсонлар 60-70 йил умр кўришади холос." Пайғамбарнинг сўзларини эшитиб ҳангу манг бўлган аёл: "Улар ҳам уйлар, бинолар қуришадими?"-деб сўради. - Албатта, шундай уйлар қуришадики, улар жуда баланд ва серҳашамат бўлади. Жавобни эшитган аёл эса шундай деди: "Қасам ичаманки, мен уларнинг ўрнида бўлсам, иккита ёғочни ўрнатиб, устини ёпиб, кеча-ю кундуз ҳамд айтиб тасбеҳ қилиб ўтирардим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қисса борлигини билмаймиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:13 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar