Врачларнинг рўза ва намози

Ассалому алайкум! Мен врач венерологман, турли сабабларга кўра мен инсонларни жинсий азъоларини кўришга мажбурман. Мени тутган рўзам ва намозим қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоз ва рўзанинг барча шартлари, фарзлари ва вожибларини тўла-тўкис адо қилсангиз ибодатларингиз дуруст. Касбингиз тақозосига кўра, даволаш мақсадида инсонларнинг жинсий аъзоларини кўришингиз зарурат юзасидан жоиз. Бунда ҳаддан ошмай, айнан зарурий миқдордагина қараш лозим. Эркакларни эркак шифокор, аёлларни аёл шифокор кўриши шарт. Бунинг акси асло жоиз эмас. Фақатгина беморнинг ҳаёти хавф остида қолганидагина рухсат берилиши мумкин. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:41 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar