Рўзани қандай тутай?

Ассалому алайкум! Рўзадорман Рўза тутяпман. 5 вақт намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Оҳирги пайтларда соғлигимда бироз муаммо борлиги маълум бўлди. Шифокорга бориб кўрикдан ўтиб анализ топширдим. Анализ жавобида шамоллаш ҳолати (пешоб томиши) маълум бўлди ва шифокор манга 1 ойлик дори дармон ёзиб берди 1 кунда 3 маҳал овқатдан кейин ичишлигимми айтди. Лекин ҳозир Рўза тутяпман 3 маҳал дорини ичсам Рўзам очилиб кетади бундай ҳолатда қандай йўл тутай? Рўзамни кейин қандай тутаман? Тутилмаган ҳар бир кунга 60 кундан тутишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ичадиган дориларингизни уколи бўлса ўшани олинг. Тери остига укол қилиш билан рўза очилмайди. Бунинг имкони бўлмаса дориларни ифтордан то саҳарлик вақтигача қабул қилинг. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:16 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar