Ғийбат рўза очилиши

Ассалому алайкум! Рўза тутган одам ғийбат гапириб қўйса сахарликга еган ҳалол овқати харомга айланаркан, рўза очиларкан, ўша вақти қасддан қайт қилса бўладими лекин холсизланиб қолиш эхтимоли катта, бунақа ҳолатда нима қилинади (ғийбат этса егани харомга айланиши ва рўза очилиши ҳақида ҳадисхам бор экан деб эштдим)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда Рўза тутган одам ғийбат гапириб қўйса сахарликга еган ҳалол овқати харомга айланаркан деган гап йўқ. Агар ўша ҳолатда қасддан қай қилиб рўзасини очса 60 кун кетма кет каффорат рўза ва бир кун қазо рўза тутиб бериши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:17 | Савол-жавоблар | 149 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar