Дафн жойи хакида

Ассалому алайкум! Ёшим 40 да. 2 та укам бор. Хаммамиз тошкентда истикомат киламиз. Отам 63 ёшдалар улар хоразм вилоятида туғилганлар. Ёшликларида тошкентга талаба бўлиб келиб онамга уйланиб тошкентда қолиб кетганлар. Ёшлигимда хоразмга отамни оталарини қабрини зиёрат қилгани борганимизда отам мени шу ерга кўмасизлар деганлари эсимда, хаммамиз тошкентда яшаймиз хоразмга камдан кам борамиз. Отам оламдан ўтсалар тошкентга дафн қилсак бўладими ёки айтганларини қилишимиз керакми? Чунки биз доимо тошкендамиз. Хоразмга боришга доим имконимиз бўлмайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Киши қаерда вафот этса ўша ерга кўмилиши лозим. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 16:58 | Савол-жавоблар | 137 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar