Бурунга дорис сепиш

Ассалому алайкум! Мени аллергиям бор бурнимни ичида ишиб битиб тез-тез безовта қилиб туради ва шунда дори сепиб тураман, дори лекин томоғимдан ўтмиди, ўтса билинади, бир домла масжид имоми айтган эди рўзадор одам бурунга дори сепса бўлади деб, кегин сизлар берган жавобда сепиш мумкин эмас дийилган экан энди тутган рўзаларим нима бўлади? Қазоси тутиладими ёки қасддан бузган бўлиб қоламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дори томизса ёки спрей сепилса рўза очилади. Сиз худди совунга ўхшаб бурун тешикларига суртса димоғини очадиган дори бор ўшандан фойдаланинг. Агар топа олмасангиз томизадиган дорингизни бирор латта ёки салфеткага теказиб, буруннинг ичга суртиб юборсангиз ҳам димоғингизни очади. Агар бунда ҳам очилмаса, рўзани ҳам тутинг, эҳтиётан фидясини ҳам беринг. Аввалги бузилганларни қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 156 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar