Ифторлик ҳақида
Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир рўзадорга ифторлик қилиб бериш жуда улуг савоблар келтиришлигини айтганлар. Шу юзасидан саволим бор эди. Ўзим талабаман. Алҳамдулиллаҳ ҳамма квартирадаги шериклар рўза тутмоқчимиз. Рамазон бошланса бирон кун ифторлик қилиб бермоқчиман. Саволим шуки ҳамма шерикларим ҳам рўза тутгани билан базилари оғиз очиқ бўлганда чекади намоз ўқимайди шуларга ҳам ифторлик қилиб берсам савоби комил бўлаверадими ёки вақф каби ҳайрия ташкилотларига пулимни берганим яхшими? 2) Яқинда имтиҳоним бор Аллоҳдан имтиҳонни енгиллатиш учун сўрайдиган қандай дуолар бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ифторлик дастурхони рўзадорларга қилиб берилади. Ундан қанча рўзадор кишилар таомланса ўшанча савоб оласиз. Рўза тутмаганларнинг ҳам дастурхонга ўтиришини зарари йўқ. Икки ракаат намоз ўқиб ундан кейин астойдил дуо қилинг. Валлоҳу аълам!
23 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза