Президент стипендияси

Ассалому алайкум! Мен Университетда ўқийман, хабарингиз бўлса керак ҳозирда қобилятли талабаларга Президент стипендияси, Беруний стипендияс ва шунга ўҳшаш стипендиялар берилади, бунинг учун талаба мақола ёзиши керак. Саволим шундан иборатки шу мақолани ёзиш учун 100минг сўм атрофида пул сарфлаш керак экан, бу иш қимор бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 100.000 нима учун сарф қилинади? Агар бошқаларга ёздириб, сўнгра ўз номидан нашр қилдириш учун бўлса жоиз эмас. Агар мақолани ўз меҳнати билан ёзиб, сўнгра бирор пуллик тўплам ёки журналда чоп қилиш учун сарф қилса жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:01 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar