Копирайтерликда криптовалюта рекламаси

Ассалому алайкум! Мен бир агентликда матн ёзиш билан шуғулланаман бизда тур хил ўқув марказларини СММни юргазамиз ва менга баъзида криптоалюталар хақида ёзиш вазифаси берилади. Саволим шундан иборатки агар улар хақида маълумот берсам ёки инсонларни матнларим орқали жалб қилсам харом амал қилган ва даромадимга харом аралашган бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилманг. Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:01 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar