Намозда билмасдан қўлни боғламаган бўлса

Ассалому алайкум! Намозни бошлаганимга ҳам бир ярим йил бўлди лекин уқувим етмай шунча вақт намозда хатолик қилиб келибман. Ҳар ракатдаги қиёмда қўлимни боғламаган ҳолатда намоз ўқибман. Қўлни фақат ниятдан кейинги қиёмга(фақат ниятдан кейин аллоҳу акбар деб боғланади деб ўйлаб) боғлаб, қолган ҳеч бир ракатда боғламай тушириб ўқибман ҳозир бу хатони қилмай ўқишга одатландим. Лекин мен бу билмасдан хато қилган шунча намозимни қазосини қайта ўқишим керакми? Нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозлар қайта ўқилмайди. Бундан кейин ундай қилманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:50 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar