Фарзни 3-4-ракатларида Фотиҳани ўқимаслик
Ассалому алайкум! Қирғизистонлик биродаримизни саволига қўшимча қилмоқчидим, фақат қазо намозларининг 3-4 ракатлартдами ёки айни вақти кирган фарз намозларининг 3-4 ракатлариям ҳисобга олинадими? Мен воҳаданман бизни имом фарз намозларининг 3-4 ракатида Фотиҳа сурасининг 1-ояти ҳаёлимиздан тўлиқ ўтмасдан имом рукуга кетади. Ушбу намозни қандай тушинсак бўлади? Демак биз ҳам уйда ўқиган вақтимиз фарз намозининг 3-4 ракатларида тасбеҳ вақти ўтиб рукуга кетсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фотиҳани ўқиган афзал, ўқимасликни одат қилиб олмаслик керак. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Аввалги икки ракъатдан кейинги ракъатларда Фотиҳани овозини чиқармай қироат қилади.
Пешин, аср, шом ва хуфтон намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларида фақат Фотиҳа сураси қироат қилинади. عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، كَانَ يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنَ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَسُورَتَيْنِ، وَفِي الْأُخْرَيَيْنِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، وَيُسْمِعُنَا الْآيَةَ أَحْيَانًا، وَيُطِيلُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى مَا لَا يُطِيلُ فِي الثَّانِيَةِ، وَهَكَذَا فِي الصُّبْحِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрнинг аввалги икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани, кейинги иккисида «Фотиҳатул Китоб»ни қироат қилар эдилар. Гоҳида бизга оятни эшиттириб қўяр эдилар. Биринчи ракъатида (қироатни) узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Бомдодда ҳам шундай қилар эдилар».
Икки шайх ривоят қилишган.
Агар тасбеҳ айтиб, сукут сақласа ҳам жоиз.
Яъни учинчи, тўртинчи ракъатларда Фотиҳани қироат қилмасдан, тасбеҳ айтса ҳам намози дуруст бўлади.رَوَى ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ عَنْ عَلِيٍّ وَابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُمَا قَالَا: اقْرَأْ فِي الْأُولَيَيْنِ، وَسَبِّحْ فِي الْأُخْرَيَيْنِ Ибн Абу Шайба Али ва Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумодан шундай ривоят қилади:
«Аввалги икки ракъатда қироат қил. Кейинги икки ракъатда тасбеҳ айт».
Сўнгра худди аввалгига ўхшаб ўтиради ва ташаҳҳуддан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:49 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз