Илон ёғидан дори

Ассалому алайкум! Оилавий шифокоримиз бор. Илон ёғини кўпинча қайнонамга беради. Қайнонам шундан шифо топдим дейдилар. Ўзим хам шифокорман. Уйимизда хамма ибодатли алхамдулиллах. Оилавий шифокоримизга илон ёғи халол эмас, берманг десам, бу илон Тянь Шянь тоғлари ўсимликлари билан боқилади. Фақат шифобахш ўсимликлар. Бу ёғ харом хисобланмайди деб айтади. У врач 90 ёшлар атрофида. Шу сабабдан мани гапларимга қулоқ солинмайди. Қайтангги манга тушинтириш ишлари олиб борилади. Саволим шундай ёғ билан шифо топиш халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Илон ёғини истеъмол шаръан ҳалол эмас. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Унда шариатимизда ҳаром ила даволаниш ҳукми берилган: https://islom.uz/maqola/1320 

25 Май 2022, 15:50 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar