Ўзидан ўзи ширк гапларни айтиш
Ассалому алайкум! Ичимда ўзим хохламасамда Аллоҳга ширк келтириб қўябман кейин дархол тавба қиламан лекин бу хол кўп такрорланиб туради. Ўйлаб сиқиламан, охиратим куйиб кетмадимикан деб. Бу шайтон васвасасими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Инсон идиш ҳисобланади. Унинг ичига кўз, қулоқ, оғиз ва бурун орқали нарса киради. Нима билан тўлдирилса ўша нарса уни ҳаракатлантиришни бошлайди. Сиз Лаа ҳавла валаа қуввати иллаа биллаҳ ни тўхтатмасдан қайтараверинг. Давомида Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн ни ҳам ўқинг. Хаёлингизга нима келса ҳам эътибор бермасдан ўша дуоларни қайтаринг. Васваса билан инсон диндан чиқиб қолмайди. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: جَاءَ نَاسٌ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلُوهُ: إِنَّا نَجِدُ فِي أَنْفُسِنَا مَا يَتَعَاظَمُ أَحَدُنَا أَنْ يَتَكَلَّمَ بِهِ، قَالَ: «وَقَدْ وَجَدْتُمُوهُ؟» قَالُوا: نَعَمْ، قَالَ: ذَاكَ صَرِيحُ الْإِيْمَانِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир неча киши келиб, у зотга: «Кўнглимизга шундай нарсалар келадики, буларни айтишни жуда оғир (гуноҳ) деб биламиз», дейишди. У зот: «Ростдан ҳам шундай бўляптими?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Ана ўша айни иймондир», дедилар».
(Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар