Талоқни шартга қилгандим

Ассалому алайкум! Мени аёлим уйида 1ойдан буён болаларим у билан. Болаларни соғиниб борсам улар бунга қаршилик қилсалар ёки уйга олиб кетиб яна қайта олиб келишга ваъда берсам кўнмасалар "Агар бугун соат кеч 21:00 гача фарзандларимни уйимга олиб бориб бермасангиз аёлимни 3 талоқ қилдим" десам олиб бориб беришса ҳукми қандай ва олиб боришмаса ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кеч соат 21-00 гача олиб бориб беришса, талоқ тушмайди. Агар олиб бориб беришмаса ёки 21-00 дан кеч олиб боришса уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:53 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar