Шаввол рўза

Ассалому алайкум! Шаввол ойининг рўзасини айни дамда тутяпман. Шунда ифторлик ва саҳарлик вақтида қандай дуо ўқиш керак ëки нафл рўзанинг муайян дуоси борми? Нафл рўзасини тутиш учун ота-онадан рухсат ёки ижозат олиш шартми ва нафл рўзанинг ифторлик пайти қайси вақтгача бомдоддан бир соат олдинми ё бомдод киргунча саҳарлик қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Муайян дуоси йўқ. Рўза тутишни ният қилдим десангиз ва очишди Аллоҳим қабул қил десангиз бўлди. Ота-она рухсати шарт эмас. Бомдод вақти киришидан ярим соат олдинроқ тўхтатинг! Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:55 | Савол-жавоблар | 138 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar