Жума намозига бориш
Ассалому алайкум! Гап шундаки, жума намозига боришим керак эди аммо ўша куни бошлиғим мени одатдаги хизмат юзасидан ишимни текшириб тавтиш ўтказиш учун ишга келяптилар, иш пайти 9:00 дан то 14:00 ёки 15:00 гача ёнимдан бир қадам хам жилмай ишимни кузатиб ва хар ишни бажаргандан кейин савол устига савол ёғдириб талаб қиладилар бу холат кун бўйи давом этиб хар ойда 2 марта бўлади. Ишни вақти малум чегараланганлиги боис уни бошқа соатга хам кўчириб бўлмайди ва иш жойида эканлигимиз хақида қўлимиздаги планшетда GPS ишлаётгани сабаб ишдан чиқиб кетилса хам билиниб қолади ва саволга тутиламан. Бошлиғим намоз ўқимайди, ўқишни хам билмайди, лекин ўзи яхши одаму аммо жумага боришга рухсат йўқ дейди, иш нима бўлади деб бахона қилади, ойлик тўланяпти. Ахир халоллаб олиш керак дейди, жумага олиб борай десам худди қўйни бўйнига арқон солиб сўйиш учун торткиланган қўйдек қўрқув билан қарайди. Илтимос мен бошлиғимга қандай жавоб айтай? Иложи бўлса сўзма сўз ёзиб беринг, тўғри тушунтиришга харакат қиламан. Агар жумага борсанг ишдан бўшаб кетавер деса нима чора қилай? Илтимос маслахат беринглар!? Бошлиғимни яна бир одати доим одамларша яхшилик қилиш керак деб гапираверади. Балки бу маълумот фойда берар сиздан маслахат учун. Мен аросатда қолдим. Хар доим жумани қолдирмай бораман. Аммо энди текшириб тавтиш ўтказиш бошланди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўҳтарам бошлиқ, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Ўзингиз мусулмон экансиз, сиз ҳам жаннатни орзу қиласиз. Аллоҳим бу орзуингизни рўёбга чиқарсин. Қўл остингиздаги зимасига жума вожиб бўлганларни жумадан тўсманг. Бу сизга яхшилик қилишингизга берилган имконият, фойдаланинг. Жумасининг савобидан, жумада қиладиган дуоларидан баҳраманд бўлинг. Қуйидаги оятга тушиб қолган киши бўлишдан қўрқинг. Мансабингиздан яхшиликка фойдаланиб қолинг. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади: وَنَادَى أَصْحَابُ الْجَنَّةِ أَصْحَابَ النَّارِ أَن قَدْ وَجَدْنَا مَا وَعَدَنَا رَبُّنَا حَقًّا فَهَلْ وَجَدتُّم مَّا وَعَدَ رَبُّكُمْ حَقًّا قَالُواْ نَعَمْ فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ أَن لَّعْنَةُ اللّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ 44. Ва жаннат соҳиблари олов соҳибларига: «Роббимиз бизга ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақ эканини топдингизми?!» – деб нидо қиладир. Улар: «Ҳа!» – дерлар. Бас, уларнинг ўрталарида бир жарчи жар соладир: «Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ اللّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا وَهُم بِالآخِرَةِ كَافِرُونَ 45. Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, унинг қинғир бўлишини истайдиган ва охиратга кофир бўлувчи кимсалардир»
Сизни софдил инсон эканлигингизни айтишди. Биз ҳам дуо қиламиз, Аллоҳим мартабангизни улуғ қилсин. Бу ишингиз дунёда ҳам охиратда ҳам азиз бўлишингизга сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:05 | Савол-жавоблар | 176 | Намоз