Отам кофирми

Ассалому алайкум! Устозлар мен ушбу саволни кўзимда ёш билан ёзяпман. Бир йилдан буён ибодатдаман. Ёшим 18 да алхамдулиллах динимга амал қиламан, намоз ўқийман ва бошқа ибодатларни хам тўлиқ бажаришга чин ихлос билан харакат қиламан. Аллоҳ севган бандасига динни тушинадиган қилип қўяр экан. Бир йилдан буён яни Аллох хидоят бергандан бери бошимга балолар турли синовлар келмоқда албатта бу Аллоҳнинг синови. Отам хар куни ароқ ичади, иродаси йўқ ўзини қўлга ололмайди. Қалби мусулмонларга нафрат, нифоқ билан тўлган, мусулмонлар қолоқ, замондан орқада қолган деган тушунчада, намозхонларни ёмон кўради. Мени хам ўзингча художўйсан деп урушади. Холат шунчаликки маст холида Аллох ва расулини сўкиб юборади, дининга хам тупурдим деп оғзига келганини гапиради. Сенлар ота онани хам тан олмайсанлар, сенларга Худо бўлса бўлди, сенлар вахобийсанлар деп жанжал тўполон қилади. Энг ачинарлиси маст холида Аллох йўқ деп атеистлик қилади. Илтимос менга ёрдам беринглар нима қилай? Базида отам билан шу мавзуда бахслашиб кетаман қаттиқ гапириб хам юбораман. Отам билан хадеп тортишаверсам гунохкор бўламанми иймонимга путур етадими охиратим куядими? Отамга ислом дининин яхши кўрсатиш мақсадида хулқимни яхши қилсам, зайифлик деп тушунади. Отам кофир эмасми? Жуда хавотирдаман нима қилай отамга қандай муомала қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз асло тортишманг, отангизга дин тўғрисида ҳам гапирманг. Чиройли хулқда давом этаверинг, бир кун ин шаа Аллоҳ тўғриланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar