Зикр ахлидагилар нотўғри жавоб беришади дейишади
Ассалому алайкум! Канал очилгандан бери мунтазам кузатиб келаман. Дўстларим саволларимизга жавоб берувчиларни нотўғри жавоб беришади. Устоз тутиш керак дейишади. Хозирда шу интернетдан устоз тутиб бўлмаслигини яхши биламан. Шу адашиб колишмасин деб шу канал очилган деб биламан. Шунда хам сизларга кўп савол жавобларда хато жавоблар берилади деган тушунчалари бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша жавобларни келтиришсин. Хато бўлса жон жон деб қабул қилиб миннатдорчилик билдирамиз. Аммо баъзида ўзлари бошқа мазҳабнинг гапини эшитиб мазҳабимиздаги жавобни берсак хато деб ўйлаб олишади. Уларнинг мисоли куйидаги ҳикоядаги аёлга ўхшайди. Осмонда янги ой чиққанида аёллар бир бирига янги ой чиқибди деб осмонга қарай бошлабди. Одатда инсон осмонга қараганда қўлини пешонасига соябон қилиб осмонга қарайди. Бир аёл боласини хожатга тутиб ўтирган экан у ҳам бошқа аёлларнинг овозини эшитиб, боласини қўйиб осмонга қарабди. Албатта у ҳам қўлини пешонасига соябон қилиб қўйиб олибди. Кузатиб туриб : “бу сафарги ой бир оз бадбўйроқ чиқибдими?” деб сўрабди. Ораларида бир зийрак аёл бор экан эътибор бериб қараса боласининг нажосатидан у аёл бармоғига тегиб қолган экан. Қўлингизни тушириб қарангчи деса, тушириб қарабди. Энди бадбўй эмасми? деса, йўқ дебди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:32 | Савол-жавоблар | 158 | Администратор