Болаларни тарбияси янги йилга кетса
Ассалому алайкум! Оиламиз замонавийро оила бўгани учун болларими тарбиясиям шунга қараб кетвотти. Ўзим ҳоламасамам ҳар йили енги йилни байрам қилиб дастурхон тузаб, болаларга қорбобо келиб совға берилади. Болларим шу нарсага ишониб қомаслиги учун уйдигилани олдида ёмон кўриниб қомаслик учун қанақа йўл тутсам бўлади? Нима деб тушунтирсам болларими тўғри йўналтиролиман? Болларим 4,5-6,5 ёшларда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда "замонавий" ёки "эскича" деган гап йўқ. Аксинча динига амал қилувчи солиҳ оила ва динига амал қилмайдиган фосиқ оилалар бор. Сиз қорбобо деганлари тўқима ва хаёлдан келиб чиққан шахслигини тушунтиринг. Одамлар уни ўзлари тўқиб чиқариб, ҳозирги кунда ниятларини бажо келтирувчи худо даражасига чиқариб олишганини ва бу ширк эканлигини тушунтиринг. Чунки ризқ бера оладиган, ишларини юриштира оладиган, ниятларига етказадиган Аллоҳдан бошқа бирор шахс бор дейиш, Аллоҳга ширк келтириш ҳисобланади. Болаларингиз бирор бир яхши ишни бажаргани учун сиз каттароқ совғалар беринг. Эсида қоладиган бўлсин. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 150 | Ақийда