Хуснбузардан қон чиқиши
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни бошламоқчиман. Лекин мени ўйлантирган нарса шуки, баданимга ҳуснбузар чиқади ва баъзида қон чиқади. Мен эса ушбу ҳолатдан умуман бехабар бўламан. Фақатгина кийимимга қон текканини кўриб бунга гувоҳ бўламан. Намоз вақтида беҳосдан ҳуснбузардан қон чиқса ва мен буни сезмасам таҳоратим бузиладими? Нима қилишни билмай қийналяпман жуда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хуснбузардан чиққан қон таҳоратни бузмайди. Чунки у оқадиган даражада бўлмайди. Кийимни ҳам нопок қилмайди. Мабодо оқадиган даражада кўп бўлса кейин бузилади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:42 | Савол-жавоблар | 177 | Намоз